Излаш
RUUZ

Сиёсат

Олий Мажлис Сенати раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди

Номзодлар яширин овоз бериш орқали сайланган.

2013views0replies
0

president.uz

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев мамлакат Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ Олий Мажлис Сенати раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тақдим қилган. Палата аъзолари яширин овоз бериш йўли билан Олий Мажлис Сенати раиси лавозимига Танзила Норбоевани сайлади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Содиқ Сафоев сайланди.
Ўзбекистон Конституциясининг 86-моддасига мувофиқ, Сенат раисининг ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади. Ушбу нормага асосан Сенат раисининг ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Муса Ерниязов сайланди.
Сенат раисининг ўринбосари лавозимига яширин овоз бериш йўли билан Зайниддин Низамходжаев ҳам сайланди.
Мажлисда сенаторлар томонидан халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари, бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари, суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш, мудофаа ва хавфсизлик масалалари, фан, таълим ва соғликни сақлаш масалалари, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари, ёшлар, маданият ва спорт масалалари, аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари, шунингдек Регламент ва одоб комиссияси ташкил этилди.
Йиғилишда шунингдек, ҳар бир қўмита ва комиссиянинг раиси, раис ўринбосари ва аъзолари сайланди.
Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорлари қабул қилинган.
Бундан ташқари, Бош вазирнинг Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги аризаси ўқиб эшиттирилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
2013views0replies
0

Изоҳлар