Излаш
RUUZ

Сиёсат

ЎзЛиДеП бош вазир номзодини илгари сурди

Бош вазир номзоди Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан президентга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

1830views0replies
0

ЎзЛиДеП

Бугун, 18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси ўтказилди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи".
Сайловларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 53 нафар депутатлик ўрнини эгаллаб, мамлакат тарихида тўртинчи бор парламентдаги энг йирик фракцияни ташкил этди.
Йиғилишда Ўзбекистон бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи сиёсий кенгаш аъзолари томонидан муҳокама қилинди. Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзоди илгари сурилди.
Асосий қонунга биноан, Ўзбекистон бош вазири номзоди Ўзбекистон Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан президентга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
1830views0replies
0

Изоҳлар