Излаш
RUUZ

Сиёсат

Танзила Норбоева Ўзбекистонда 2019 йил одами бўлди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ўтган йилнинг энг фаол давлат арбоби сифатида эътироф этилди.

2184views0replies
0

Игоре Тен/UzNews.uz

Пойтахтдаги “Зарафшон” киноконцерт залида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
“Энг фаол давлат арбоби” номинацияси билан — Ўзбекистонда йил одами сифатида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева эътироф этилди.
Норбоева Танзила Камоловна – 1956 йил Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган. Тошкент Давлат университетида (ҳозирги ЎзМУ) филолог мутахассислиги бўйича таълим олган.
Меҳнат фаолиятини 1974 йил Шаҳрихон туманидаги ўрта таълим мактабида ўқитувчилик билан бошлаган.
1975-1995 йиллар давомида таълим муассасалари, ташкилотларда турли лавозимларда ва Халқ демократик партиясида фаолият олиб борган. 1995-2010 йиллар давомида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси, 2016-2019 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлади.
2019 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенат Раиси лавозимига тайинланди.
2184views0replies
0

Изоҳлар