Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Ўзгидромет ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Дам олиш кунлари республиканинг айрим туманларида ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда эса ёмғир қорга ўтиши мумкин.

1390views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари бутун мамлакат ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, кучсиз шамол эсади.
Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари тоғли туманларида 2-3 октябрда айрим жойларга ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга ўтиши мумкин.
3 октябрда эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин.
Ҳарорат иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, кечаси +5...+10, кундузи +22...+25 даража атрофида сақланиб туради.
1390views0replies
0

Изоҳлар