Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

Портлаш оқибатида бир нафар ишчи воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир нафар ишчи эса касалхонага ётқизилган.

2027views0replies
0

tergov.uz

16 январь куни тахминан соат 11:30да Зарбдор туманида жойлашган “Gaz manbai” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчасида портлаш юз берган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилаётганида келиб чиққан чақнаш оқибатида содир бўлган портлашда МЧЖ ишчилари 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
2027views0replies
0

Изоҳлар