Излаш
RUUZ

Сиёсат

Сергей Лавров Тошкентда Абдулазиз Комилов билан учрашди

Комилов ва Лавров Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўладиган ташрифини муҳокама қилишди.

1806views0replies
0

ТИВ

16 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, сўнгги икки йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар барқарор ўсмоқда ва кенг қамровли тус олди. Якунланган йилда фақатгина иқтисодий соҳанинг ўзида вазирлик ва идоралар, ҳудудлар делегациялари, компаниялар раҳбарлари, ишбилармон доираларнинг 130дан ортиқ ташрифлари амалга оширилди.
Мазкур ижобий динамикага аввало икки мамлакат лидерлари ўртасида ўрнатилган ишончли муносабатлар ва ўзаро англашув сабабли эришилгани таъкидланган.
Учрашувда Ўзбекистон президентининг Россияга бўлажак ташрифига тайёргарликнинг амалий жиҳатларига алоҳида урғу берилди. Мазкур ташриф икки томонлама муносабатларнинг янги тарихидаги муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда.
1806views0replies
0

Изоҳлар