Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

ИИББ Тошкентдаги Бунёдкор кўпригида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот берди

Nexia ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмасдан, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетган ва Lifan автомобили билан тўқнашган.

1599views0replies
0

ИИББ

15 январь куни соат 00:10да Бунёдкор кўпригида (Ғофур-Ғулом боғи рўпарасида) иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
35 ёшли Nexia ҳайдовчиси Ж/И. бошқарувни эплай олмасдан, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетган ва 38 ёшли А.О. бошқарувидаги Lifan русумли автомобиль билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Nexia автомобили ҳайдовчиси Ж.И. ҳамда унинг йўловчиси 25 ёшли Р.С.лар турли оғирликдаги тан шикастлари билан шифохонага ётқизилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
1599views0replies
0

Изоҳлар