Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда уч ёшли бола 5-қават деразасидан тушиб кетди — видео

Қаровсиз қолдирилган бола дераза панжарасидан чиқиб, пастга тушиб кетган.

2203views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида 5-қаватда ёш бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видео тарқалди. Бола пастга қулаётганида учинчи қават деразаси томига урилган, уни пастда мато тутиб турган кишилар қутқариб қолишган.
ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаевнинг хабарига кўра, ҳодиса 14 январь куни пойтахтнинг Олмазор туманида содир бўлган. У ота-она 3 ёшли боласини уйда ёлғиз қолдирганини маълум қилган. Шу вақтда бола дераза токчасига чиқиб, панжарадан чиқиб олган.
Бола йиқилиш оқибатида жиддий жароҳатлар олмагани хабар қилинмоқда. Ҳозирда болага малакали шифокорлар томонидан керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
2203views0replies
0

Изоҳлар