Излаш
RUUZ

Жамият

Дизайнер Нариман Григорян ўлими юзасидан расмий маълумот берилди

Таниқли дизайнернинг жасади яшаш уйидан қотиллик аломатлари билан топилган.

5095views0replies
0

instagram.com/nariman_grigoryan_official

Аввалроқ Тошкентда дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура хабарига кўра, унинг ўлими ҳақидаги хабар Яшнобод туман ИИО ФБМ навбатчилик қисмига соат 11:50да келиб тушган. 1985 йилда туғилган фуқаронинг жасади у ижарада истиқомат қилиб келган Яшнобод тумани, Чигил кўчасидаги хонадондан қотиллик аломатлари билан топилган.
Шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЎзР ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
“Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, малакали терговчиларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда”, – дейилади хабарда.
5095views0replies
0

Изоҳлар