Бугун, 14 январь куни таниқли дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилди. Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик пойтахтнинг Яшнобод туманида кечаси содир бўлган. Бу ҳақда UzNews.uzʼга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида тасдиқлашди.
Нариман Григорян — хореограф, дизайнер ва модельер, “Nariman Grigoryan” брендининг асосчиси. У халқаро рақс мусобақаларида Ўзбекистондан бўлган ягона ҳакам ҳисобланган.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Нариман Григорян ўлими тафсилотларини эълон қилди.