Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев 12та вилоят ҳокимларини тайинлаш ҳақидаги фармонларни имзолади

Жойларда халқ депутатлари вилоят кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтганидан сўнг, президент вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини тайинлаш ҳақидаги фармонларни имзолади.

2139views0replies
0

Архив фото/UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари вилоят кенгашларининг қарорларига мувофиқ,  вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
Президент фармонларига кўра, қуйидагилар тайинланган:
•  Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич Андижон вилояти ҳокими лавозимига;
•  Барноев Ўктам Исоевич Бухоро вилояти ҳокими лавозимига;
•  Салиев Эргаш Алибекович Жиззах вилояти ҳокими лавозимига;
•  Турсунов Қобул Бекназарович Навоий вилояти ҳокими лавозимига;
•  Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Наманган вилояти ҳокими лавозимига;
•  Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига;
•  Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига;
•  Боболов Тўра Абдиевич Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига;
•  Холматов Рустам Қурбонназарович Тошкент вилояти ҳокими лавозимига;
•  Ғаниев Шуҳрат Мадаминович Фарғона вилояти ҳокими лавозимига;
•  Эрманов Фарход Ўрозбоевич Хоразм вилояти ҳокими лавозимига;
•  Мирзаев Зойир Тоирович Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига;
•  Ортиқхўжаев Жаҳонгир Обидович Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига.
2139views0replies
0

Изоҳлар