Излаш
RUUZ

Сиёсат

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига қайта сайланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш ҳақидаги қарорни бир овоздан тасдиқлади.

2262views0replies
0

tashkent.uz

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов президентнинг Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзодини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисидаги тақдимномасини ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор бир овоздан маъқулланди.
Шу тариқа, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши  “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини бир овоздан тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни пойтахт ҳокимиятида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.
2262views0replies
0

Изоҳлар