Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Бир кунда икки киши поезд тагида ҳалок бўлди

Наманган ва Самарқанд вилоятларида 31 ёшли эркак ҳамда 56 ёшли аёл темир йўлларда ҳалок бўлишди.

2281views0replies
0

tergov.uz

Биринчи ҳодиса 10 январь куни соат 12:25да Наманган вилояти, Ғунча шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи “Чортоқ-Наманган” бекатлари оралиғидаги 96 км.да 2-пикетида содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти.
35 ёшли Ш.Ш. юк поездини 20та вагони билан бирга ҳаракатлантириб кетаётган вақтида, темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 2 гуруҳ ногирони (кар-соқов) 31 ёшли З.Я.ни уриб юборган. Оқибатда З.Я. олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган.
Шу куни соат 20:50да фуқаро Р.Г. 7-сонли “Москва-Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездини “Зарафшон-Жомбой” бекатлари оралиғидаги 3710 км.да ҳаракатлантириб кетаётган вақтида, темир йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда 53 ёшли Р.Б.ни уриб юборган.
Оқибатда фуқаро Р.Б. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2281views0replies
0

Изоҳлар