Излаш
RUUZ

Жамият

Синоптиклар ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот беришди

Ўзгидромет хабарига кўра, республика бўйлаб ёмғир ҳамда қор кўринишидаги ёғингарчиликлар кузатилади.

1959views0replies
0

UzNews.uz

Шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Якшанба куни ҳаво оқимлари алмашади: қуруқ ҳаво оқими ўрнини Каспий денгизи ҳудудидан кирадиган нам ва совуқ ҳаво оқими эгаллайди. У бутун республика ҳудудига таъсир кўрсатади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даражани ташкил қилади, бу кўрсаткич шу кун меъёридан сал пастдир.
1959views0replies
0

Изоҳлар