Жамият

Тошкентда "жиҳодчилар"нинг жиноий фаолиятига чек қўйилди

Террористик уюшма аъзоларининг топшириқларини бажариб, аҳоли орасида қонунга хилоф равишда тарғибот олиб борган диний-экстремистик оқим вакиллари қўлга олинди.

Тошкентда
Фото:ИИВ

7 январь куни Ўзбекистон ИИВ ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикасида фаолияти таъқиқланган “жиҳодчилар” диний-экстремистик оқимининг (ДЭО) бир гуруҳ аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси хабар бермоқда.

 

Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу шахслар Ўзбекистон ҳудудида Сурияда паноҳ топган террористик уюшма аъзоларининг топшириқларини бажариб келишган ва аҳоли орасида қонунга хилоф равишда тарғибот олиб бориб, “жиҳодчилар” ДЭО ғояларини тарқатганлар ҳамда шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этганлар. Шунингдек, улар ёшлар орасида ўзларининг ақидапарастлик ғояларини сингдириб, Сурия ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилиб, жиноят содир этишга даъват қилганлар.

 

Ушланган шахсларда экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланган ва процессуал тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими ташкилоти фаолияти Ўзбекистон ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

 

"Фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмасликлари, сақламасликлари ва тарқатмасликларини сўраймиз", - дейилади хабарда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ