Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Ваҳший қотиллик: хусусий уйларнинг бирида она ва икки ёшли бола бўғиб кетилди

Омборхонадан эса хонадон эгасининг танаси осилган ҳолда топилган.

2165views0replies
0

UzNews.uz

8 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, Қипчоқ овулида яшовчи 1993 йилда туғилган С.Д.га тегишли хонадоннинг ётоқхонасидан унинг турмуш ўртоғи Ф.Ш. юзининг жағ ва бўйин соҳасида тан жароҳатлари бўлган ҳолда ва 2017 йилда туғилган қизи А.С.нинг бўғишга хос қотиллик аломатлари билан жасадлари топилган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Омборхонадан эса хонадон эгаси С.Д.нинг ўз жонига қасд қилиб, ўзини-ўзи осиб, вафот этган ҳолдаги жасади топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2165views0replies
0

Изоҳлар