Ҳодисалар

Тошкент вилоятида қурилаётган омборхона ёниб кетди — видео

Ёнғинни ўчириш учун олтита ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган.

Тошкент вилоятида қурилаётган омборхона ёниб кетди — видео
Фото:Видеодан кадр/ UzNews.uz

8 январь куни соат 16:10да Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Гулзор МФЙда жойлашган “Изза Бобур” оилавий корхонасига қарашли янги қурилаётган омборхона биносида ёнғин бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушди, дейилади ФВВнинг хабарида.

 

Воқеа жойига 6та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 16:26да етиб борган. Қайд этилишича, энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача бўлган масофа 15 км.ни ташкил этган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:40да ўраб олиниб, соат 17:05да ўчирилган.

 

Натижада алангада қолган бинонинг 300 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Аммо, омборхона биносининг 190 кв.м. майдонида синтепон қурилиш маҳсулоти ва том қисми ёнган.

 

Ҳодисанинг тахминий сабаби: синтепон қурилиш маҳсулотини бир бирига фен ёрдамида уланишида йўл қўйилган эҳтиётсизлик. Жабрланганлар йўқ. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Видео воқеа жойидан UzNews.uz мобиль мухбири томонидан юборилди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ