Ҳодисалар

Тошкент вилоятида она янги туғилган чақалоғини сотмоқчи бўлди

Она ўзининг уч ойлик боласини 400 АҚШ долларига баҳолаган.

Тошкент вилоятида она янги туғилган чақалоғини сотмоқчи бўлди
Фото:ИИВ

Жорий йилнинг 3 январь куни ИИВ транспортда ХТББ ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангарон” темир-йўл бекати олдида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

 

Тадбир давомида Оҳангарон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Г.И. ўзининг уч ойлик чақалоғи В.И.ни 400 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган. Ҳозирги кунда В.И. Оҳангарон шаҳар болалар касалхонасига топширилган.

 

Фуқаро Г.И.га нисбатан Тошкент минтақаси темир-йўл транспортида ХТБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54181(+215)
Соғайганлар50441(+0)
Вафот этганлар448(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54181(+215)
Соғайганлар50441(+0)
Вафот этганлар448(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ