Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда она ва 2 ёшли бола ҳаммомдан ўлик ҳолда топилди

Дастлабки ташхисга кўра, ўлимга ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

3207views0replies
0

UzNews.uz

5 январь куни соат 21:30да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Бободеҳқон маҳалласида яшовчи она ва бола ис газидан заҳарланиши шубҳаси билан 7–сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Бу ҳақда ССВнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аёлнинг эрининг сўзларига кўра, она ва унинг икки ярим ёшли боласи ҳаммомда чўмилишган ва ҳушсиз ҳолда топилган. 1987 йил туғилган И. Н. ҳамда унинг 2017 йилда туғилган фарзанди Т.Д.да биологик ўлим қайд этилган. Улар бирламчи текширувдан ўтказилганда “ис газидан заҳарланиш” дастлабки ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
3207views0replies
0

Изоҳлар