Ҳодисалар

Металл трубалар ортилган юк машинаси ҳаракатланиш вақтида ағдарилиб кетди: ҳалок бўлганлар бор — фото

ЙТҲ оқибатида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган енгил автомобилда бўлган икки нафар фуқаро ҳалок бўлишган.

Металл трубалар ортилган юк машинаси ҳаракатланиш вақтида ағдарилиб кетди: ҳалок бўлганлар бор — фото
Фото:yhxbb.uz

29 декабрь куни Сурхондарё вилояти Денов туманидан ўтган 4Р100 “Мангузар-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов” автомобиль йўлининг 167-км.да, ҳайдовчи М.А. “УАЗ” русумли автомобилини бошқараётиб, шу йўналиш бўйлаб олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Трактор”ни қувиб ўтиш учун йўлнинг қарама-қарши ҳаракат бўлагига чиққан вақтида, автомобилга ортилган юкнинг оғирлиги сабабли бошқарувни йўқотиб ағдарилган.

Шу йўналиш бўйлаб қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган “ВАЗ-2107” ҳайдовчиси 1999 йилда туғилган Т.Ш. “УАЗ” автомобили билан тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида рулни ўнга бурган вақтида, бошқарувни йўқотиб йўл четига ағдарилиб кетган.

 

Шунингдек, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 2000 йилда туғилган Т.Ш. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомобиль “УАЗ” автомобили билан тўқнашган.

Натижада “ВАЗ-2107” автомобили ҳайдовчиси Т.Ш. ва 1998 йилда туғилган Т.Ш.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Автомобилнинг бошқа йўловчилари турли даражадаги тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ