Излаш
RUUZ

Жамият

Камерун фуқаролари алдов йўли билан ўзбекистонликларнинг 340 минг доллар пулларини қўлга киритишди — видео

Беш нафар Камерун фуқароларига нисбатан жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирги вақтда улар қамоққа олинган.

3293views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти Камерун фуқароларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунига етгани ҳақида хабар берди.
Аниқланишича, бир нечта хорижий фуқаролар Камерун давлатида бўла туриб, жиноий режаларини амалга оширишлари учун Ўзбекистонда истиқомат қилувчи фуқаролар билан интернет ижтимоий тармоқлари орқали мулоқотга киришиб, ўзларини “инвестор” сифатида таништиришган. Мулоқот жараёнида ўзаро ҳамкорликни таклиф қилиб, фуқароларнинг иқтисодий томондан молиявий аҳволини билиб, сармоя киритиш имкониятига эга шахсларни саралаб олишган.
Улар Ўзбекистонга сайёҳ сифатида келиб, интернет тармоғи орқали яқин мулоқотга киришиб олган фуқаролар билан учрашишган. Учрашув вақтида уларга Ўзбекистонга барчаси 100 АҚШ долларлик купюралардан иборат катта миқдорда 2 милиондан 10 милион АҚШ долларигача бўлган пул маблағларини олиб келаётганликларини, бироқ ушбу пулларни божхона хизматидан четлаб ўтиш учун қора ва оқ рангга бўяганликларини, Ўзбекистонга келгач уларни яна валютага айлантириш учун ҳақиқий валюта купюраси ва кимёвий кукунлар зарурлигини айтиб, 100 АҚШ долларидан махсус қоғозга кимёвий аралашмалар ёрдамида 300 АҚШ доллари тайёрлаб бериши мумкинлигини айтиб, пулларни кўпайтириб олиш имконияти борлигини айтган ҳолда фуқароларни қизиқтириб, алдов йўли билан бир нечта фуқаролардан жами 340 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини алдов йўли билан эгаллаб, жуда кўп миқдорда мулкий зарар етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 02 октябрда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти томонидан Камерун Республикасининг бир неча фуқароларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, Камерун фуқаролари фирибгарлик жиноятидан ташқари жуда кўп миқдорда қалбаки пулларни ўтказиш билан ифодаланган ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликлари аниқланган.
Камеруннинг уч нафар фуқаролари К.Х., Б.П. ва Т.С.ларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан, яна бир фуқаро Т.Р.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан ва бешинчи фуқаро Ж.Ф.га нисбатан эса 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, уларнинг барчасига “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан айблов хулосаси тузилиб, тегишли судловликда кўриш учун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси тартибида Бош прокуратурага юборилган.
3293views0replies
0

Изоҳлар