Жамият

Аҳмадбой Турсуновга тегишли бўлган уй ва машиналар сотувга қўйилди

Фирибгарлик учун 14 йилга қамалган тадбиркорга тегишли 10та мол-мулк аукционга қўйилди.

Аҳмадбой Турсуновга тегишли бўлган уй ва машиналар сотувга қўйилди
Фото:e-auksion.uz

Аҳмад Турсунбоевга тегишли бўлган 10та мол-мулк “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдосида онлайн аукционга қўйилди. Мулкларнинг 3таси кўчмас мулк, 7таси эса автотранспорт воситаларидир.

 

Аукцион савдолари 2019 йилнинг 31 декабрь ҳамда 2020 йилнинг 9-10 январь кунларида бўлиб ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Турсунбоев Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисм “а”, “в” бандлари бўйича айбдор деб топилган.

 

А.Турсунбоевга 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда 52,1 млн сўм миқдоридаги энг кам иш ҳаққининг 400 баравари миқдоридаги жарима ва 1 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазолари тайинланган.

 

Аукционга қўйилган мол-мулк ва транспорт воситалари: CADILLAC ESCALADE, бошланғич нархи 962,6 млн сўм, LAND CRUISER PRADO (473 млн сўм), CAPTIVA (212,7 млн сўм), бошланғич нархи 182 млн сўмдан бошланадиган иккита намунали лойиҳа асосида қурилган уй-жой ва бошқалар.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ