Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда янги йил куни қор ёғадими?

Ўзгидромет 29-31 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

3032views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 29-31 декабрь кунлари бутун республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Янги йил байрамига Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши кутилмаяпти.
Сешанба, 31 декабрь куни кечаси ҳаво ҳарорати 0…+5 даражагача пасайиши, кундузи – +7…+12 даража бўлиши кутилмоқда.
31 декабрь куни тоғли ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати -3…+2, кечаси эса -3…-8 даража бўлади. 29-31 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлиши мумкин.
3032views0replies
0

Изоҳлар