Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда эркак 4 ёшли болани ойнадан ташлаб юборди

Аввал судланган фуқаро маст ҳолатда 4 ёшли болани уйнинг тўртинчи қаватидан ташлаб юборган.

2183views0replies
0

postda.uz

20 декабрь куни соат 01:30да Мирзо-Улуғбек туманида аввал судланган 41 ёшли фуқаро В.К. бирга яшаб келаётган аёл М.К. билан спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Фуқароларнинг ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида эркак аёлнинг вояга етмаган фарзандини уйнинг 4-қаватидан ерга ташлаб юборган. Оқибатда 4 ёшли қизалоқ ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фуқаро В.К. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2183views0replies
0

Изоҳлар