Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида ҳайдовчи катта ёшдаги пиёдани уриб кетди

65 ёшли фуқаро мумкин бўлмаган жойдан ўтаётган бўлган.

1529views0replies
0

tergov.uz

18 декабрь куни тахминан соат 21:00да 30 ёшли З.И. “Cobalt” русумли автомашинасида Пискент туманининг Қорасув-Бекобод йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, шу йўлнинг 21-километрида ўнг томондан чап томонга қараб йўлни кесиб ўтаётган 65 ёшли А.К.ни уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Натижада пиёда А.К. олган тан жароҳатлари билан Бўка туман марказий шифохонаси ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пискент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
1529views0replies
0

Изоҳлар