Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда янги йил тадбирлари ўтказиладиган жойлар маълум бўлди

Ҳокимият 22 декабрдан 8 январга қадар байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган пойтахтнинг 14та ҳудудини эълон қилди.

2069views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 22 декабридан 2020 йилнинг 8 январигача Тошкентдаги 14та жойда янги йил байрами тадбирлари бўлиб ўтади:
- Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Hayatt Regency” меҳмонхонасининг олди майдонида;
- Шайхонтоҳур туманидаги “Анҳор Локомотив” боғида;
- Шайхонтоҳур туманидаги “Наврўз” боғида;
- Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги “Roison Electronics” корхонаси олд майдонида;
- Яккасарой туманидаги Пушкин майдонида;
- Бектемир туманидаги Маданият ва аҳоли дам олиш марказининг олд томонида;
- Мирзо Улуғбек туманидаги Бобур номидаги “Эко-боғ” ҳудудида;
- Мирзо Улуғбек туманидаги “Central park” ҳудудида;
- Сергели туманидаги “Green park” ҳудудида;
- Учтепа туманидаги “Фарҳод” деҳқон бозорининг Кичик ҳалқа йўлидаги тураргоҳи ҳудудида;
- Юнусобод туманидаги Тошкент ҳайвонот боғи олд майдонида;
- Яшнобод туманидаги “Ашхобод” маданият ва истироҳат боғи ҳудудида;
- Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида;
- Чилонзор туманидаги “Humo arena” муз саройининг олд майдонида.
2069views0replies
0

Изоҳлар