Общество

Тақиқланган моддаларни ички органларида олиб ўтаётган етти нафар наркокурьер ушланди

Жиноятчилар Ўзбекистон орқали деярли 6 кг героин гиёҳвандлик воситасини ўз таналарида олиб ўтмоқчи бўлган.

Тақиқланган моддаларни ички органларида олиб ўтаётган етти нафар наркокурьер ушланди
Фото:ДБҚ

Давлат божхона қўмитасининг контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг контрабандаси фош этилди. Бу ҳақда ДБҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

“Тошкент” халқаро аэропортида хорижий давлатга парвози олдидан 4 нафар хорижий давлат фуқаролари божхона назоратидан ўтиш чоғида уларнинг хатти-ҳаракатлари ва безовталаниши божхона ходимлари эътиборини тортган. Шундан сўнг йўловчилар аэропортдаги божхона постига ўрнатилган инсон тана аъзоларини сканерловчи “Body scanning” қурилмаси орқали кўздан кечирилди.

 

Текширув давомида йўловчиларнинг йўғон ичак каналларида ёт жисмлар борлигини аниқланган. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ушбу шахслар белгиланган тартибда пойтахтимиздаги Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказига олиб келиниб, шифокорлар томонидан холислар иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилган.

 

Кўрик натижасида 4 нафар йўловчининг ички аъзоларига махсус ўрамлар яширилганлиги аниқланди ва чиқариб олинди. Экспертиза хулосасига кўра, 4 нафар наркокурьерларнинг ички аъзоларида яширилган жами 268та ўрамлар ичида умумий вазни 4 кг 152,52 граммни ташкил этувчи героин гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланган.

 

Тезкор тадбир давомида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постида ҳам яна бир наркокурьер қўлга олинди. М.М.исмли шахснинг ички аъзоларида 67 дона овалсимон шаклдаги ўрамларда 1 кг 42 граммдан ортиқ опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

 

Шунингдек, божхоначилар “Тошкент” халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган яна бир киши ушланган. У ўз ички аъзоларига 35 дона овалсимон шаклдаги ўрамларда 544,75 граммдан ортиқ героин гиёҳвандлик воситасини яширган. Шундан сўнг унга мазкур гиёҳвандлик воситаларини етказиб берган жиноий шериги хорижий давлат фуқароси ҳам ушланди.

 

Божхона ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий оғирлиги 5 кг 739 граммдан ортиқни ташкил этувчи героин ҳамда опий гиёҳвандлик воситаларини ичига ютган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлган жами 7 нафар наркокурьерлар ҳамда мазкур жиноятларнинг асосий ташкилотчилари бўлган 3 нафар хорижий давлат фуқаролари қўлга олинди.

 

Ҳозирда мазкур аниқланган барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар32654(+671)
Соғайганлар25659(+1569)
Вафот этганлар211(+5)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар32654(+671)
Соғайганлар25659(+1569)
Вафот этганлар211(+5)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ