Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонликлар янги йилда неча кун дам олади?

Янги йилда ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимларни кетма-кет уч кунлик дам олиш кунлари кутмоқда.

3645views0replies
0

UzNews.uz

Аввал хабар берганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.
Ҳужжатга кўра, ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар кетма-кет уч кун дам олишади:
- 2019 йил 31 декабрь – сешанба (28 декабрдан кўчирилган дам олиш куни);
- 1 январь – чоршанба (ишланмайдиган байрам куни);
- 2 январь – пайшанба (4 январдан кўчирилган дам олиш куни).
28 декабрь ва 4 январь — иш кунлари.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар кетма-кет икки кун дам олишади:
- 1 январь 2020 йил – чоршанба (ишланмайдиган байрам куни);
- 2 январь 2020 йил – пайшанба (4 январдан кўчирилган дам олиш куни).
31 декабрь ва 4 январь — иш кунлари.
Қайд этиш жоиз, президент фармонига биноан 2 январь санаси иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.
3645views0replies
0

Изоҳлар