Излаш
RUUZ

Жамият

“Қамчиқ” довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди

Қутқарувчилар довонда ҳаво шароити бирданига ёмонлашгани ҳақида огоҳлантириб, фуқароларга “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланмасликни тавсия қилишмоқда.

2049views0replies
0

fvv.uz

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, бундай чоралар ҳаво шароити ёмонлиги - қор кўчиши хавфи мавжуд бўлгани сабабли кўрилмоқда.
“Ҳаво бирданига ёмонлашгани боис, 21 декабрь куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд“, - дейилади хабарда.
Шу сабабли, “Қамчиқ” довонида хавфсизликни таъминлаш мақсадида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.
“Қамчиқ” довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумий овқатланиш шохобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Улар учун барча шароитлар яратилган: иссиқ овқат, ичимлик суви, дам олиш жойлари.
2049views0replies
0

Изоҳлар