Излаш
RUUZ

Жамият

Дам олиш кунлари бутун республикада қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет 21-24 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

2139views0replies
0

Юрий Ким/UzNews.uz

21 декабрь куни Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. 22 декабрь куни туман ва ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин, 23-24 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 21 декабрь куни кечаси 0…+5, 22-24 декабрь кунлари 0…-5 даража бўлади. 21-22 декабрь кунлари кундузи эса 0…+5, 23 декабрда +2…+7 ва 24 декабрь куни +5…+10 даража бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. 21 декабрь куни айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин. 22-24 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21 декабрь куни кечаси 0…-5, 22-23 декабрь кунлари -3…-8, 24 декабрь куни -1…-6 даража бўлади. 21 ва 23 декабрь кунлари кундузи 0…+5, 22 декабрь куни -2…+3 ва 24 декабрь куни +2…+7 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 21 декабрь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, 22-24 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21 декабрь куни кечаси 0…+5, 22-24 декабрь кунлари 0…-5 даража бўлади. 21-22 декабрь кунлари кундузи 0…+5, 23 декабрь куни +2…+7, 24 декабрь куни эса +5…+10 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 21 декабрь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 22-24 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21 декабрь куни кечаси +2…+7, 22-23 декабрь кунлари 2…+3, 24 декабрь куни 0…+5 даража бўлади. 21-22 декабрь кунлари кундузи +5…+10, 23 декабрь куни +7…+12 ва 24 декабрь куни +9…+14 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 21 декабрь куни ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 22 декабрь куни айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин, 23-24 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-22 декабрь кунлари кечаси 0…+5, 23 декабрь куни -2…+3, 24 декабрь куни эса 0…-5 даража бўлади. 21-22 декабрь кунлари кундузи +3…+8 ҳамда 23-24 декабрь кунлари 0…+5 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. 21-22 декабрь кунлари айрим жойларда ёғингарчилик бўлади, 23-24 декабрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-22 декабрь кунлари кечаси -2…-7, 23-24 декабрда -5…-10 ва кундузи 0…-5 даража бўлади.
2139views0replies
0

Изоҳлар