Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Япония императори билан учрашди — фото

20 декабрь куни Токио шаҳрида Ўзбекистон президенти ва Япония императори Нарухитонинг учрашуви бўлиб ўтди.

2224views0replies
0

president.uz

Император олий мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон-Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлгани, икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққанини қайд этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, “Рейва“ деб номланган янги даврда Япония уйғун ривожланишда давом этиши, мамлакат нуфузи ва аҳоли фаровонлиги янада ошишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева ташрифи шарафига Япония Императори Нарухито ва унинг рафиқаси Масако хоним томонидан қабул маросими ўтказилди. Шунингдек, улар биргаликда суратга тушдилар.
2224views0replies
0

Изоҳлар