Излаш
RUUZ

Жамият

Бош прокуратура Фарғона вилояти ҳокими иштирокидаги аудиоёзувни ўрганмоқда

Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзув юзасидан баёнот берди.

1674views0replies
0

UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудиоматериал тарқалди. Аудиода овоз эгаси газ таъминотидаги муаммолардан норози бир гуруҳ аҳоли вакиллари ноябрь ойи охирида Қува туманидаги автомобиль йўлларидан бирини тўсиб қўйгани ҳақида гапиради ва ушбу туман ҳокими Равшан Қурбоновдан бу воқеаларни видеога олган шахснинг “жанозаси қачон ўқилиши”ни сўраган.
Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати бу аудиони сохта деган.
“Аудиоёзувдаги овози ўхшатилган сўзлар бирон бир селектор йиғилишида Ш.Ғаниев томонидан айтилмаган. Ш.Ғаниев журналист ёки блогерларга нисбатан босим ёки тазйиқ ўтказмаган, Қува тумани ҳокимига бу ҳақда ҳеч қачон танбеҳ бермаган.Аудио ёзув ўхшатма овознинг қўпол монтажидан бошқа нарса эмас“, - дейилади матбуот хизматининг хабарида.
Бош прокуратуранинг қайд этишича, интернет тармоқларида тарқалган мазкур аудиоёзув ўрганиб чиқилади.
Экспертлар аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлигини ўрганиб чиқади.
1674views0replies
0

Изоҳлар