Излаш
RUUZ

Жамият

Юнусободдаги метро қурилишида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 100 млн сўмдан пул берилди

Бош прокуратура ЎзР ЖКнинг иккита моддаси билан жиноят иши қўзғатган.

5272views0replies
0

Telegram

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
19 декабрь куни ҳукумат комиссиясининг кўрсатмаси билан, ҳар бир оилага 100 млн сўмдан пул ажратилиб, бериб юборилди. Шунингдек, ишчиларнинг оилаларига дафн қилиш тадбирларини ўтказишда ҳар томонлама ёрдам беришга кўрсатма берилган.
Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258 (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берди.
5272views0replies
0

Изоҳлар