Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳокимият ходими 120 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинди

Ҳокимият бўлими мудири ва маҳаллий компания раҳбари 0,3 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан 120 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.

1877views0replies
0

Иллюстрация/Sputnik

17 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Зангиота туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири А.Т. ва “M.G.S.” МЧЖ раҳбари М.С.лар қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Мазкур шахслар жиноий тил бириктириб, жамиятга тегишли бўлган Зангиота тумани, “Қатортол” қишлоғи, “Наврўз” массивидаги 2,7 гектар ер майдонининг 0,3 гектарини ноқонуний равишда, фирибгарлик йўли билан фуқаро С.Х.га ҳар бир сотихини 4 минг доллардан жами 120 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
1877views0replies
0

Изоҳлар