Излаш
RUUZ

Жамият

“Akfa Medline” 500 нафарга яқин беморларни бепул тиббий кўрикдан ўтказди

“Akfa Medline” кўп тармоқли тиббиёт маркази ижтимоий кам таъминланган оилаларга ёрдам қилиш мақсадида, “Таслим бўлишингизга йўл қўймаймиз” шиори остидаги хайрия тадбирини ўтказди.

2076views0replies
0

Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатларни қўллаб қувватлаш бўйича “Akfa Medline” кўп тармоқли тиббиёт маркази, ижтимоий кам таъминланган оилаларга ёрдам қилиш мақсадида “Таслим бўлишингизга йўл қўймаймиз” шиори остидаги навбатдаги хайрия тадбири, туманимизнинг марказий поликлиникасида бўлиб ўтди.
Яъни, жорий йилнинг 6 декабрь санасида туманимизда истиқомат қилувчи 500 нафарга яқин беморлар Akfa Medline тиббиёт маркази томонидан олиб келинган замонавий тиббий диагностика воситалари асосида малакали шифокорлар кўригидан ўтказилди. Бу хайрия кўрига натижасида, қанчадан қанча беморларнинг кўнглига таскинлик берилишига эришибгина қолмай, шифокорларимизнинг назарий ва амалий билимлари ўсишига ҳам эришилди.
Шу билан бирга клиника шифокорлари, буйракнинг иккиламчи бужмайиши (сурункали гломерулонефрит) билан ташхис қўйилган оғир бўлган беморларни яшаш жойига бориб тиббий кўрик амалга оширилганлиги, ўз ишига чин дилдан ёндашиб, халқимиз учун юракдан хизмат кўрсатишаётганлигини англатмоқда.
Шундай хайрия ишларни амалга ошириш мақсадида бел боғлаган хусусий клиникаларни, очилишига имконият яратиб бераётган Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорчилик билдирган ҳолда, “Akfa Medline” кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбариятига ташаккуримизни билдирамиз ҳамда халқимизга бундай бепул тиббий кўриклар хайрия тариқасида бардавом бўлишига тилакдошмиз!
Реклама ҳуқуқлари асосида
2076views0replies
0

Изоҳлар