Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қашқадарёда ENTER Engineeringʻнинг 65 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Жабрланган ходимларга “ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилган.

1686views0replies
0

UzNews.uz

13 декабрь куни соат 8:30дан 16:30гача Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган ENTER Engineering Pte. Ltd. компаниясининг 9 нафар ишчиси вилоят юқумли касалликлар шифохонасига, яна 2 нафари эса тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ишчиларда кўнгил айниши, қайд қилиш, ичнинг тез-тез кетиши, тана ҳароратини кўтарилиши, совуқ қотиш каби касаллик белгилари кузатилган. Тиббий кўрикдан сўнг уларга “ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев хабар берди.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошчилигида штаб ташкил этилиб, овқатдан заҳарланиш келиб чиқишида гумон қилинган таомдан истеъмол қилган ишчилар тиббий кўрикдан ўтказилган. 14 декабрь соат 7:00да ўтказилган тиббий кўрик давомида яна 54 нафар ишчилар аниқланиб, шифохоналарга олиб борилган. Ҳозирда вилоят ЮКШда 49 нафар, ТТЁИМ Қашқадарё филиали токсикология бўлимида 10 нафар, Ғузор туман ЮКШда 4 нафар, Нишон туман ШТТЁ бўлимида 2 нафар, жами 65 нафар беморлар даволанмоқда. Беморларнинг 46 нафари енгил, 19 нафари ўртача аҳволда.
“Оғир беморлар йўқ. Дори дармонлар захиралари етарли. Беморлардан олинган намуналар ва заҳарланиш келиб чиқишида гумон қилинган таомдан олинган намуналарда лаборатория текширувлари давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур вазият тўлиқ назоратга олинган“, - дейилади хабарда.
1686views0replies
0

Изоҳлар