Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини миллий байрам билан табриклади

Президент Қозоғистоннинг мустақиллик куни муносабати билан Қасим-Жомарт Тоқаевга табрик йўллади.

1751views0replies
0

president.kz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзи ва халқи номидан Қасим-Жомарт Тоқаевни миллий байрам билан табриклади. Бу ҳақда Қозоғистон президентининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Биз Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланишдаги муваффақиятларидан, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси ўсиб бораётганидан хурсандмиз. Бугунги кунда ўзбек-қозоқ муносабатларида биргаликдаги ҳаракатлар натижасида юқори даражадаги ўзаро ишончга эришилди“, - дейилган президент табригида.
1751views0replies
0

Изоҳлар