Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг Японияга бўладиган ташрифи санаси ва дастури эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Шавкат Мирзиёевнинг Японияга бўладиган ташрифи санаси ва дастури эълон қилинди
Фото:belta.by

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф жорий йилнинг 17-20 декабрь кунлари амалга оширилади.

 

Япония Бош вазири Синдзо Абэ, Парламентнинг Маслаҳатчилар палатаси президенти Акико Санто, Парламентнинг Вакиллар палатаси спикери Тадамори Осима, Бош вазир ўринбосари, молия вазири Таро Асо билан музокаралар бўлиб ўтади. Томонлар Ўзбекистон-Япония муносабатларини, шу жумладан, истиқболда ривожлантиришнинг узоқ муддатли устувор йўналишларини муҳокама қиладилар, халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

 

Ташриф дастуридан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Синичи Китаока, етакчи саноат ва молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўрин олган. Мамлакатларимиз ишбилармонлик доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Япония компаниялари вакилларини Ўзбекистондаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ўзаро манфаатли шартларда жалб қилиш масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

 

Давлатимиз раҳбари Япониянинг энг муҳим иқтисодий марказларидан бири – Нагоя шаҳрига ташриф буюриб, шаҳарлар ва таълим муассасалари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш истиқболларини муҳокама қилиш учун Аичи префектураси губернатори Хидэаки Омура, шаҳар мэри Такаси Кавамура, Нагоя университети ректори Сейичи Мацуо билан учрашади.

 

Музокаралар натижаси бўйича Ўзбекистон билан Япония ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, божхона, туризм, илмий-техник ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

фикрлар
Fakhridin Usmonov
15 декабр 2019 г.
...22 декабрь куни сайловга қўйилган номзодларнинг дастурлари эса битта "қолип"дан чиққан янги йил эртакларига ўхшайди, жуда-жуда бўш, мустақиллик эълон қилингандан кейин тахлим тизимига берилган 3-зарбани кучайтириб, халқимизни гастербайтерликка яна хам чуқурроқ тиқишмоқчи. Халқимиз бунақа муомала остида бўлишга лойиқми?
Fakhridin Usmonov
15 декабр 2019 г.
Япониядан нимани ўрганса бўлади? Япония кредит олмайди. Аксинча, ярим тайёр технологияларни бозори билан сотиб олади. Бунга император Мейжи "қора кемалар куни"дан кейин асос солган дастурга амал қилиниб, аввал таълим жараёнларини йўлга солиш, мутахассисларни тайёрлаш ва қонунчиликни мослаштириш орқали эришилган. Ўзбекистон Япониядан бирор нарса олишига кўзим етмайди, чунки ривожланиш мақсади хом, концепция эса иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар ва улар "ичидаги" вазифа ва ваколатлар билан боғланмаган.
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ