Излаш
RUUZ

Оммавий

DANCE MUSIC FEST 2019 Winter уйғунлигидаги қайноқ қиш

27 декабрь куни «Ўзбекистон» теннис клубида Dance Music Fest 2019 Winter фестивали бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси шафеълигида ўтказилади.

2373views0replies
0

Dance Music Fest мухлисларининг кўпсонли илтимосларига кўра, бу йил мусиқа-рақс фестивалини иккинчи марта — энди қиш мавсумида — ўтказишга қарор қилинди.  Кенг қамровли бу тадбир Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Бельгия давлатларидан етти истеъдодли дижейни жамлайди.
Ўзбекистонлик иштирокчилар: Trace (Ойбек Жабборов), Cayote (Артём Ярич), Taker (Тимур Тазетдинов), KMRN (Кямран Туйчиев). Тошкент томошабинлари қозоғистонлик дижей Cybermode (Муса Алиев) билан ҳам танишадилар.
Туркиялик диск-жокей ва продюсер Mahmut Orhan ва бельгиялик дижей Romeo Blanco фестивалнинг махсус меҳмонларига айланадилар. Машҳур мусиқачилар — дунёнинг етакчи электрон мусиқа фестивалларининг доимий иштирокчилари.
Анъанага кўра Dance Music Fest бизни нафақат яқин ва узоқ хориж мамлакатларининг энг яхши дижейлари, балки дунё томошабинлари томонидан муносиб баҳоланган мусиқачиларнинг ёрқин ижод намуналари билан ҳам таништиради. Бу доим ёрқин, жўшқин тадбир! Ҳар бир фестиваль — энг яхши мусиқа ва аъло кайфият улашувчи унутилмас байрам!
Mahmut Orhan — туркиялик диск-жокей ва продюсер 2015 йилда Age of Emotions қўшиғи билан халқаро муваффақиятга эришди. Feel қўшиғи iTunes мусиқа платформасида биринчи ўринни, Ўзбекистоннинг Shazam чартида юқори поғонани эгаллади. 2017 йилда Махмут «Тахтлар ўйини» ремиксини чиқарди.
Romeo Blanco — бельгиялик дижей, дунёнинг энг машҳур Tomorrowland электрон мусиқа фестивали бош саҳнасида, шу қаторда Tomorrowworld ва Tomorrowland Brasil фестивалларида 6 марта чиқиш қилган.
CYBERMODE — Қозоғистондан чиққан лойиҳа. Дастлабки ижод намунаси — “Trump It” дунёнинг йирик лейблларидан бири “Hexagon” (Spinnin’ Records)да чиққан. Going Deeper билан ҳамкорлигини Martin Garrix, Tiesto, David Guetta, Don Diablo, Afrojack, Dada Life, Fedde Le Grand, Jay Hardway, Blasterjaxx, R3hab ва бошқалар қўллаб-қувватлашган. “Trump It” треки дунёнинг йирик Tomorrowland фестивалида ҳам ижро этилган.
Чипта нархи: 100 000 ва 150 000 сўм.
Чипталарни myticket.uz сайтида харид қилиш мумкин.
Маълумот учун телефон: (+998) 99-899-8787. 
2373views0replies
0

Изоҳлар