Ҳодисалар

Андижонда поезднинг бир нечта вагонлари темир йўл изидан чиқиб кетди — видео

ИИВнинг хабарига кўра, иккита вагон темир йўл изидан чиқиб кетиб, уларнинг бири ариққа тушиб кетган.

Андижонда поезднинг бир нечта вагонлари темир йўл изидан чиқиб кетди — видео
Фото:ИИВ

Пойтуғ темир йул бекати бошлиғининг хабар беришича, бугун Қозоғистондан 13та ярим очиқ вагонларда “Миниралс ТА” МЧЖ номига кўмир маҳсулотлари келтирилган.

Бекатнинг 7-йўлига қўйилган вагонлар ғилдиракларининг тагига темир йўл башмаклари маҳкамланмаганлиги сабабли, ушбу ярим очиқ бўш вагонлар паст томонга ҳаракатланиб кетган.

 

63080675-сонли вагон темир йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган, 60745015-сонли вагоннинг эса олди ғилдираклари темир йўл изидан чиқиб кетган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар маълум қилинмаган. Ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ