Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда яна бир дорихона ходими қўлга олинди

Пойтахтнинг Учтепа туманида жойлашган дорихонада 1400дан ортиқ тақиқланган таблеткалар топилди. Дори воситалари тегишли рецептсиз сотилган.

1814views0replies
0

ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, Учтепа тумани 14-кварталда жойлашган “Регистон фарм” МЧЖ ишчиси 24 ёшли Ф.Э. махсус рецепт талаб қилмасдан, кучли таъсирга эга дори воситаларининг сотуви билан шуғулланган.
Дорихонани кўздан кечириш вақтида, 193та “Регапен” таблеткалари, 140та “Тропикамид” флаконлари ва 1100та “Карбамазепин” таблеткалари топилиб, мусодара қилинган.
Ҳозирда тўпланган маълумотлар ЎзР ЖКнинг 251-1-моддаси (“Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилиши масаласини ҳал қилиш учун Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги Департаментга топширилган.
1814views0replies
0

Изоҳлар