Излаш
RUUZ

Жамият

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокатига Ўзбекистонга киришга рухсат берилмади

Бош прокуратура Швейцариядан бўлган адвокат Грегуар Манжанинг Ўзбекистонга киришига рухсат бериш рад этилгани ҳақида хабар берди.

2220views0replies
0

newsnetz.ch

Г.Каримованинг манфаатлари ҳимоясида қатнашаётган адвокатлар хусусидаги сўровлар юзасидан Бош прокуратуранинг маълум қилишича, уларнинг барчаси Г.Каримованинг яқин қариндошлари томонидан ёлланган бўлиб, тегишли тартибда адлия органлари томонидан берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон фуқароларидир.
Адвокатлар билан барча муносабатлар Жиноят-процессуал кодекси нормалари асосида амалга ошириб келинмоқда ҳамда улар томонидан ўз мижозлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда чекланганликлари хусусида бирон-бир шикоят ва илтимоснома келиб тушмаган.
Аммо, прокуратуранинг хабар беришича, ўзини Г.Каримованинг адвокати сифатида таништириб келаётган Грегуар Манжа амалдаги қонунчиликка кўра чет эл адвокатларининг Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатиши назарда тутилмаган.
Айни вақтда, чет эллик адвокат Г.Манжанинг Швейцария ҳукумати томонидан берилган мандати Г.Каримовага нисбатан Швейцарияда олиб борилаётган жиноят иши билан чегараланган бўлиб, унинг Ўзбекистонга келиши фақатгина Швейцария ҳукуматининг ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаси асосида амалга оширилган эди.
"Ўз мижози билан учрашиш учун яратиб берилган имкониятларни суиистеъмол қилган Г.Манжа бузғунчилик характеридаги ҳаракатларни амалга ошириб, олдиндан ёлғонлиги маълум бўлган Ўзбекистон пенитенциар муассасалари ҳақидаги бўҳтон маълумотларни пиар мақсадида тарқатишда ифодаланган адвокатларнинг умумэътироф этилган этика қоидаларини бузилишига йўл қўйган", - дейилади хабарда.
Бош прокуратуранинг қайд этишича, пенитенциар муассасалар халқаро ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлар учун ҳам очиқ бўлиб, уларнинг мониторинг ҳисоботлари мунтазам равишда чоп этиб борилади.
Шунга кўра, ўзбек тарафи мутаносиб чора тариқасида Г.Манжанинг Ўзбекистон Республикасига киришига рухсат беришни рад этишга мажбур бўлган.
"Г.Каримованинг Швейцариядаги жиноят иши бўйича бошқа жиноий шерикларининг чет эл адвокатлари Ўзбекистон Республикасидаги ўз мижозлари билан чекловсиз муносабатни қўллаб-қувватлаб келмоқдалар", - деб хабар берди Бош прокуратура.
2220views0replies
0

Изоҳлар