Жамият

ИИО ходимларини пичоқ билан қўрқитган ҳайдовчи 5 йилга қамалиши мумкин

Тошкент прокуратураси қоидабузар қамоққа олиниб, унга нисбатан “Безорилик“ бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

ИИО ходимларини пичоқ билан қўрқитган ҳайдовчи 5 йилга қамалиши мумкин
Фото:Видеодан кадр

Аввалроқ хабар берилганидек, 8 декабрь куни соат 03:10да фуқаро И.Н. маст ҳолатда Чилонзор туманидаги Муқимий-Лутфий кўчаларининг кесишмасида “Лабо“ русумли автомашинасини бошқариб кетаётганида бетон тўсиққа урилиб кетган.

 

Ҳодиса жойига етиб борган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчига ёрдам кўрсатмоқчи бўлганларида, у фаол қаршилик кўрсатиб, ҳақоратлаб, ошхона пичоғи билан қуролланиб, безорилик ҳаракатларини олдини олиш чораларини кўрган ходимларга қаршилик кўрсатган.

 

Тошкент прокуратурасининг хабарида айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Н.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, унга ЎзР ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан айблов эълон қилинган. Жиноятнинг ушбу кўриниши 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазолашни ўз ичига олади.

 

Фуқарога нисбатан қамоққа олиш кўринишидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ