Жамият

Ўзбекистонда хорижий фуқароларни рўйхатга олиш бекор қилинади

Мазкур тартиб 2020 йилнинг 1 июль санасидан кучга кириши мумкин.

Ўзбекистонда хорижий фуқароларни рўйхатга олиш бекор қилинади
Фото:kstrip.ru

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган президент фармонининг лойиҳаси эълон қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 июль санасидан Ўзбекистон ҳудудида 30 календарь кунидан ортиқ бўлмаган визали (визасиз) тартиб муддатида хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойидан Ўзбекистонда хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш бўйича Emehmon (emehmon.uz) масофавий тизими ишга туширилган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ