Излаш
RUUZ

Технологиялар

Uzcard халқаро тўлов тизимлари билан интеграцияни давом эттирмоқда

Ҳозирги вақтда ЯУПМда Uzcard-UnionPay ва Uzcard-Мир кобейдж карталарини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

5694views0replies
0

Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) бош директори Маҳмудов Аҳрор Аброрович 21-22 ноябрь кунлари Минскда бўлиб ўтган “Чегарасиз финтех. Рақамли Евросиё” МДҲ халқаро ПЛАС-Форумида иштирок этди.
МДҲ ПЛАС-Форум делегатлари дунё ва МДҲда етакчи бўлган компанияларнинг инновацион ишлари билан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Аҳрор Маҳмудов форумда “Ўзбекистон: миллий ва халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорлик” мавзусида сўзга чиқди, у ўз нутқида республиканинг миллий тўлов тизимини қуриш ва ишга туширишнинг афзалликларини қайд этди. У шунингдек, тингловчилар эътиборини Uzcardʼнинг халқаро тўлов тизимлари билан бўлган лойиҳаларига қаратди.
Ҳозирги вақтда ЯУПМда кобейдж карталарини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 2018 йилнинг октябрь ойида кобейдж карталари бўйича илк лойиҳа Uzcard – UnionPay International ўз ишини бошлаган.
Республика ҳудудида кобейдж карталарини жорий қилиш фақатгина маҳаллий аҳоли учун эмас, балки бутун дунёдан келадиган, эндиликда ўз карталаридан Ўзбекистоннинг энг чекка жойларида ҳам фойдалана оладиган сайёҳлар учун ҳам кенг имкониятларни очади.
Бундан ташқари, карта эгаси юқори хавфсизликка эга бўлади. Ҳозирги кунда карта иккала тўлов тизимида ҳам қабул қилинмоқда ва фуқароларда конверсион карталарни очиш, пулларни банкоматлар орқали нақдлаштиришга бўлган зарурият йўқолиб бормоқда.
Uzcard – UPI кобейдж карталари маҳсулот ва хизмат учун тўлов сифатида дунёнинг 40дан ортиқ давлатларида ишлатилган. Ўзбекистонда UnionPay карталарини қабул қиладиган 200 мингдан ортиқ POS-терминаллар мавжуд. ЯУПМда UnionPay карталари бўйича 116 178та транзакциялар амалга оширилган.
Иккинчи қўшма лойиҳа “Мир” ТКМТ билан кобейдж карталарини эквайринг қилиш ва ишлаб чиқариш бўлди. ЯУПМ ва “Мир” ТКМТ ўртасидаги битим 2019 йилнинг 28 март санасида имзоланган.
Икки давлат миллий тўлов тизимларининг ўртасидаги ҳамкорлик Uzcardʼга “Мир” тўлов тизими технологияларидан фойдаланиш имконини беради. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 8та банклари тармоқларининг банкоматлари “Мир” карталарига хизмат кўрсатмоқда. Лойиҳа 2019 йилнинг охирига қадар “Мир” карталарининг барча банклар инфратузилмалари – Uzcard тўлов тизими иштирокчиларида қабул қилинишини ташкиллаштиришни ўз ичига олади.
5694views0replies
0

Изоҳлар