ДБҚ матбуот хизматининг хабарига кўра, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постида божхона текшируви давомида бир нечта қоидабузарликлар аниқланган.
Текширувлар давомида, фуқаролар М.А. ва Ш.Ж. бошқарувида бўлган юк машиналарининг юкхонасидан декларацияда кўрсатилганидан ортиқча, умумий қиймати 36 млн сўмлик 3600 кг ортиқча мандаринлар топилган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.