Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлаши содир бўлди — видео

Ёнғиндан 8 нафар фуқаро жабрланиб, уйнинг 4та хонадони зарар кўрган.

2119views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 4 декабрь куни соат тахминан 14:00да Андижон шаҳрининг 2-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида қўлбола усулда тайёрланган газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш натижасида ёнғин содир бўлган, ёнғиндан уйнинг 4та хонадони зарар кўрган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган жойда 8 нафар фуқаролар касалхонага мурожаат қилганлар, қурбонлар йўқ. Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.
"Ҳурматли фуқаролар! Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиздан, хонандонингиз ва бошқа биноларда фақат давлат стандартларига жавоб берадиган ускуналардан фойдаланишни ва газ анжомларида газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигига эътоборли бўлишингизни ҳамда улардан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз" - дейилади хабарда.
2119views0replies
0

Изоҳлар