Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида ҳайдовчи пиёдани уриб кетди

Ёрдамсиз қолдирилган 53 ёшли пиёда воқеа жойида вафот этган.

1730views0replies
0

tergov.uz

2 декабрь куни тахминан соат 05:00да номаълум шахс бошқарувидаги автомобиль Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Олмалиқ” автомобиль йўлининг 6 км.да, пиёда 53 ёшли А.В.ни уриб юбориб, жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатмасдан уни хавф остида қолдириб ҳодиса жойидан яширинган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти.
Оқибатда А.В. йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойида вафот этган. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида транспорт воситасининг олди бампер қисми ва бошқа бўлаклари олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида, тегишли экспертизалар тайинланган, ушбу ЙТҲни содир этган транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисини аниқлаш мақсадида тезкор қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
1730views0replies
0

Изоҳлар