Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳар ҳокими эндиликда истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узлуксиз етказиб берилишига жавобгар

Ҳокимлар иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узлуксиз етказиб берилишига, ҳамда иссиқлик таъминоти тизими объектларининг ҳолатига шахсан жавобгар бўладилар.

2020views0replies
0

tashkent.uz

Президент қарорига кўра, Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимининг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилаш, шунингдек, уларга кўрсатиладиган уй-жой коммунал хизматлар даражасини ошириш мақсадида иссиқлик таъминоти тизимини назорат қилишнинг янги тартиби жорий этилади.
“Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унинг лозим даражада ишлаши учун шахсан жавобгар ҳисобланади”, – дейилади мазкур ҳужжатда.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар туманлари ҳокимларининг иссиқлик таъминоти тизимини бошқариш соҳасидаги фаолияти самарадорлиги тегишли ҳудудда мақсадли индикаторларнинг бажарилиши ҳолати ва кўрсатилаётган хизматлар сифатидан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан йилига камида икки маротаба баҳоланади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда тегишли ҳудудда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш соҳасида қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
– истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;
– иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш;
– иссиқлик таъминоти тизими объектларининг ҳолати, фойдаланилиши ва уларга таъмирлаш хизмати кўрсатилиши устидан назоратни таъминлаш;
– иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарининг алмаштирилиши ва ўрнатилишини, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан уларнинг пломбаланишини ташкил этиш;
– иссиқлик энергияси ва иссиқ сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш.
2020views0replies
0

Изоҳлар