Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзмиллийбанк акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди

Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси “Миллий банк” АЖнинг таъсисчиси ҳисобланади.

1945views0replies
0

Ўзмиллийбанк

Президент қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” унитар корхонаси акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди.
Мазкур қарор Ўзмиллийбанк фаолиятига замонавий умумэътироф этилган корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш мақсадида қабул қилинди.
Қуйидагилар асосий вазифалар ва йўналишлар этиб белгиланди:
– иқтисодиётнинг устувор секторларида йирик инвестицион лойиҳаларни фаол равишда кредитлаш;
– хизмат кўрсатиш сифати ва тезкорлигини ошириш учун инновацион молиявий маҳсулотларни жорий этиш;
– кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банк хизматларини кўрсатиш;
– савдо-экспорт молиялаштириш бизнеси маҳсулотларини ривожлантириш ва унинг географиясини кенгайтириш.
Ҳужжатга кўра, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси давлат номидан “Миллий банк” АЖнинг таъсисчиси ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзмиллийбанкни қайта ташкил этишга тайёрлаш ҳамда “NBU INVEST GROUP” акциядорлик жамиятини ташкил этиш бўйича Комиссия тузилади.
1945views0replies
0

Изоҳлар